Биржа Ўзбекистонда – Марказий Осиёдаги асосий транзит минтақаларидан бирида ўз ваколатхонасини очганлиги ҳақида 2022 йил октябрда эълон қилганди. АТI.SU маълумотларига кўра, охирги йилда мамлакат ичида юк ташишга талаб амалда икки баробарга ошди, экспорт йўналишларига буюртмалар сони эса, 2,5 бараварга кўпайди.
«Биржанинг Ўзбекистонда ваколатхонасининг очилишини муваффақиятли ва ўз вақтида қабул қилинган қарор дейиш мумкин, бунинг исботини мамлакатда компания хизматларига буюртмачилар ва юк ташувчилар томонидан талабнинг ўсиб бораётганида кўрамиз», — дея шарҳлайди халқаро АТI.SU юк ташишлар биржаси нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг директори Фарид Воҳидов.
Click тўлов тизими ёрдамида «АТI.SU биржаси»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мижозлари ҳисоблар бўйича тўловларни my.click.uz'даги шахсий кабинетдан, @clickuz махсус Telegram-ботидан, Google Play, Аplle Аpp Storе ва Huawei АppGalery иловалар дўконларидан юклаб олиш мумкин бўлган Click up мобил иловасидан, шунингдек тизимнинг виртуал ҳисоб терминали ёки USSD-буйруқдан фойдаланиб амалга ошириш имконига эга бўлдилар.
«Турли тўлов сервисларининг интеграцияси – бу Биржанинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фойдаланувчилари учун рақамли логистика имкониятларини ривожлантириш йўлидаги навбатдаги қадам. Юк жўнатувчилар ва ташувчилар учун ўзлари учун энг қулай ҳисоб-китоб вариантини танлаш имконига эга бўлиш муҳим», — қўшимча қилди Фарид Воҳидов.
Источник: kun.uz