“ATI.SU юк ташиш биржаси”нинг Ўзбекистондаги фаолиятининг қандай якунларини таъкидлаб ўта оласиз?

Ўтган йил давомида биз сезиларли ўсдик. Чунончи, тизимимиз фойдаланувчилари сони қарийб 3 баробарга – 4,3 мингтагача ўсди. Булар ҳамкорлар ва пудратчиларни топиш учун биржа имкониятларидан фойдаланадиган реал юк ташувчилар ва юк соҳибларидир. 2023 йилда биржага жойлаштирилган юк ташишга буюртмалар сони 2,3 бараварга ўсди. Бунда гап ҳам мамлакат ичидаги юк ташишлар, ҳам халқаро йўналишлар ҳақида бормоқда.

“ATI.SU юк ташишлар биржаси” бу логистика бозори иштирокчилари: юк эгалари, экспедиторлар, юк ташувчилар учун сервислар экотизимидир. Компания дунёнинг 63 та мамлакатида фаолият юритади, унинг фойдаланувчилари эса ҳар куни 300 минг тоннадан ортиқ юк ташиш учун буюртмалар жойлаштиради. 

Платформада бепул:

-юк ёки транспортни қўшиш;

-юк ёки транспорт топиш мумкин.

Ноябр бошларида биз энг йирик тармоқ воқеаси – халқаро “Trans Logistica Uzbekistan 2023” кўргазмасида қатнашдик. Стендимиз ташриф буюрганларда катта қизиқиш уйғотди.

Бундай қизиқишни изоҳлаш осон. Биз Ўзбекистонда логистика учун сервисларнинг биринчи рақамли экотизими саналамиз. Бозор юк етказиб бериш жараёнларини оптимизациялашга ёрдам берувчи технологиялар билан фаол қизиқмоқда. Ва биз турли мамлакатларда минглаб фойдаланувчилар синаб кўрган ечимларни таклиф этишимиз мумкин. Булар энг долзарб чақириқлар – юк ташишга ўсиб бораётган талаб, бозорнинг ва компаниялар ички жараёнларининг ношаффофлиги, такрорланувчи амалиётларга юқори харажатлар ва виждонсиз ҳамкорларга йўлиқиш хатарларини енгиб ўтишга ёрдам берувчи воситалардир.

“Биржа” қандай воситаларни қўллайди?

Биржанинг бош вазифаси – бу юк соҳиблари ва юк ташувчиларга бир-бирларини тез ва осон топишга ёрдам беришдир.  Ўзбекистондаги кўплаб логистлар, одатга кўра, мессенжерларда “ўтирадилар” ва ўша ерда пудратчиларни қидиришга уринадилар. Ва бунга кўп вақт сарфлайдилар, чунки ахборот тез йўқолади ва бу бетартиб оқимда нимадир топиш мураккаб.

Юк ташишлар биржаси – бу қулай онлайн-сервис бўлиб, ундан юк соҳиблари, экспедиторлар, юк ташувчилар фойдаланадилар. Фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларгина юк ташишга буюртмалар жойлашлари ёки бўш машиналар ҳақида маълумотлар эълон қилишлари мумкин. Мос келадиган таклиф чиққанда фойдаланувчи профили ва компания тўғрисидаги ахборот билан танишиб чиқиш мумкин.

ATI.SU қатнашчиси “паспорт”ида кўпгина муҳим ахборот жойлашган. Унинг ёрдамида қуйидагиларни текшириш мумкин:

●            контакт маълумотлар ҳаққонийлиги; компания рейтинги;

●            тавсиялар мавжудлиги;

●            ҳамкорлар даъволарининг мавжуд эмаслиги.

ATI.SU экотизимида фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар тартибга солинган ва тизимлаштирилган, керакли ахборотни осон ва тез топиш мумкин. Бу барча логистик жараёнларни сезиларли тезлаштиради ва уларни максимал шаффоф қилади.

Ўзбекистонда сизнинг қайси сервисларингиз энг талабгир саналади?

Бу йил Ўзбекистон компаниялари “ATI.SU майдончаси”ни фаол ишлата бошладилар. Бу восита ёпиқ дижитал-маконда ишончли ҳамкорлар билан ишлаш имконини беради: агар Биржада буюртмалар ҳаммага кўриниб турса, ўз майдончасида юк соҳиби чекланган доирадаги юк ташувчилар учун юклар жойлайди. Компаниялар ижрочилар ўртасида савдоларни ташкил этиб, юк ташишга харажатларни оптимизациялашлари мумкин.

Масалан, “ATI.SU майдончаси”га автоклав газобетон ишлаб чиқарувчи йирик компания – Ecoton Sharq уланди ва бунинг эвазига ўзининг логистик жараёнларини сезиларли оптимизациялаш ва харажатларини камайтиришга эришди.

Биржа юк ташишларни қандай қилиб хавфсизроқ қилади?

МДҲ ва Евроиттифоқ мамлакатларининг кўплаб компаниялари учун ҳали ҳам юклар хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ташишдаги нохуш ҳодисалар хатарини камайтириш масалалари долзарб бўлиб келмоқда.

“ATI.SU юк ташишлар биржаси”да ҳар бир иштирокчида “Паспорт” мавжуд, у контрагентнинг виждонийлиги индикатори саналади. Чунончи, “Рейтинг” қўйилмасида турли рангдаги юлдузларни топиш мумкин. Шаффоф юлдузлар тасдиқланмаган аккаунтни англатади – иштирокчи Биржага ўзи ҳақида маълумот тақдим этмаган. Бу ҳолат у билан ҳамкорлик қилиш бехатар эмаслигини англатади. Қизил юлдузлар аккаунт тасдиқланганлигига, лекин иштирокчида номаъқул обрў шаклланганлигига далолат қилади. Яшил юлдузларга эга иштирокчи ижобий рейтингга эга бўлиб, ишончга муносиб саналади.

“Рейтинг”да иштирокчига даъволар тўғрисида ёки “Виждонсиз ҳамкорлар” форумидаги тилга олишлар тўғрисида ёзувларни топиш мумкин. Муҳими – ҳамкорлик шартларининг бузилишини Биржа юристлари тасдиқлашлари лозим – фақат шунда иштирокчининг рейтинги пасайтирилиши мумкин. Агар юк ташиш иштирокчилари ҳамкорликдан мамнун бўлсалар, бир-бирларига тавсиялар берадилар, улар ҳам “Паспорт”да акс этади.

Халқаро юк ташиш билан шуғулланадиган компаниялар “рейтинг” қўйилмасидаги ахборот ёрдамида контрагентларни баҳолаш имконига аллақачон эгалар. Ички юк ташиш бозори иштирокчилари бу воситадан тез орада фойдаланишлари мумкин бўлади.

2023 йилда Биржада янги функциялар пайдо бўлдими?

2023 йил бошларида биз “АТИ ҳайдовчи” транспорт GPS-мониторинги сервисини йўлга қўйдик ва у дарҳол катта талаб билан ишлатила бошлади. Сервис туфайли машинани ва юк ташиш мақомини харитада кузитб бориш мумкин, бу ташиш занжирини хавфсизроқ ва шаффофроқ қилади. Юк ташиш компаниялари ушбу восита ёрдамида ҳайдовчи билан ишлашни тартибга солишлари ва автоматлаштиришлари, уларнинг ҳаракатланишларини назорат қилишлари мумкин бўлади. Юк ташишлар мақоми буюртмачи компания учун ҳам очиқ бўлиши мумкин.

Соҳанинг келгуси ривожланиши борасида прогнозингиз қандай?

Бугунги кунда Евроосиё ичида логистик занжирни таъминлашда бутун Марказий Осиё минтақасининг роли ошди. Ўзбекистон, мамлакат ичида транспорт инфратузилмасини янгилаб ва халқаро лойиҳаларда қатнашиб, янги логистик тармоқларга муваффақиятли қўшилиб бормоқда.

Ўзбекистон учун автомобилда юк ташишлар алоҳида аҳамиятга эга, чунки мамлакатда денгизга чиқиш йўли йўқ. Юк ташишларнинг хавфсизлиги, харажатлар оптимизацияси ва шаффофликни ошириш ҳисобига эришиладиган жараёнларнинг қулай ташкил этилиши ва самарадорлиги – буларнинг барчаси замонавий воқеликда мамлакат иқтисодиётини олға бошлаётган логистика тармоғининг такомиллашганини намойиш этади. “ATI.SU юк ташишлар биржаси” доирасида биз ривожлантираётган онлайн-сервислар автомобилда юк ташишларни янги даражага олиб чиқишга ёрдам беради.

Прогнозимизга кўра, ўзбекистонлик компаниялар онлайн-сервислардан тобора кўпроқ фойдаланадилар, чунки бизнес қаерда фойда борлигини кўради ва энг манфаатли ечимларни тезда татбиқ этади.

“ATI.SU юк ташишлар биржаси”нинг базавий функционали бепул.

Кенгайтирилган функционални синаб кўриш учун 2023 йил 31 декабрга қадар рўйхатдан ўтинг, UZ2023 промокодини киритинг ва 14 кунлик бепул муддатга эга бўлинг.

Контактлар:

Телефон: +998 90-821-00-52

Сайт: ati.su/landings/cargo-uz/

Источник: kun.uz